Хижама

Хижама сўрмок маъносидаги хажм сўзидан олинган. Бола она кўкрагини сўрса – эмса, арабчасига: ″Хажама ас-сабийю уммаху″,- дейилади. Кон олгувчи шахс хам, конни сўриб олиш йўли билан олса, уни ″Хажжом″ дейилади. Кон олиш касбига: ″Хижама″, кон олинадиган асбоб ускунага эса: ″Михжам″ дейилади. (Лисанул-араб китобидан)

Фукахоларнинг хижамага берган таърифлари:
Баъзи олимлар хижамани (сўриб олиш шарти билан) сўриб олиш асбоби оркали бошнинг орка томонидан конни чикариб олишга кайд этиб – хослаб кўядилар.

Зарконий эса: ″Хижама факатгина, бошнинг оркасига хос эмас балки, баданнинг бошка ўринларидан хам хижома килиш мумкин яъни, хижома йўли билан бузилган конни чикариб ташлаш мумкин″,- дейдилар. Хаттобий хам ушбу фикрни кўллаб-куватлайдилар.

Хуллас: ″Сўриб олишга мосланган (хох кадимий, хох замонавий) асбоб-ускуна билан бузилган конни жасад – бадандан чикариб ташлашни хижама″,- дейилади.

Хижама кадимдан маълуму машхурдир. Кадимги Чинликлар (Хитойлар), Бобилликлар ва Фиръавнлар даврларида хам уни амалда кўлланган. 

ХИЖАМАНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ:

Саийд ибн Жубайр разияллоху анху Ибн Аббос разияллоху анхумодан, у киши эса, Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килган хадисни Имом Бухорий ўз сахихларида ривоят килдилар:

«Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: ″Шифо уч нарсададир – асал ичишда, мехжам (хижамада ишлатиладиган асбоб)нинг тилишида (яъни, хижама килдиришда) ва ўт билан куйдиришда. Ва (мен) умматимни ўт билан куйдириб (даволаниш)дан кайтараман″». (Бухорий: 5269)

Сахих Бухорий ва Муслимда кўйидаги хадисни хам ривоят килинади: «Анас ибн Молик разияллоху анхудан, хажжом (кон олувчи)нинг касби хакида сўралганда, у зот: ″Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хижама килдирганлар. У зот соллаллоху алайхи ва салламга хажжомлик килган Абу Тоййибага икки соъ (ўртача 5 кг атрофида) таъом беришга буюриб ва ахилларига унинг хирожидан бир оз камайтиришни тайинладилар. Кейин (Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам) дедилар: ″Даволанишларинг учун энг афзал нарса хижамадир. Ёки (айтдилар),″Хижама даволарингизнинг энг муносибларидандир″».

ХИЖАМАНИНГ ФОЙДАСИ:

Хижаманинг кадимда хам, хозирда хам, жуда кўп хасталиклардан даволанишда сезиларли фойдаси бор эканлигини амалда тажриба билан кўрилганлиги сир эмас.

Кўйидагилар хижама амалий равишда кўлланиб, Аллох Таъолонинг изни билан фойдаси кузатилган хасталиклардир.

1 – Кон айланиш органларидаги хасталик.

2 – Кон босими, юрак хасталиклари.

3 – Кўкрак огриги, нафас кисиши.

4 – Бош ва кўз огриклари.

5 – Бўйиндаги, корин бўшлигидаги огриклар хамда мускуллардаги бод (ревматизм) касалликлари.

6 – Баъзи турдаги юрак, кўкрак хасталиклари хамда бўгинлардаги огриклар ва хоказо…

Яна бир томони шундаки, баъзи холатларда хижамага атрофдан бошка нарсалар (дори-дармонлар) кўшимча килинмаган холатда хам, у ёлгиз ўзи хам жуда фойдали бўлиб, огрикни енгиллаштиради.

Хижаманинг фойдалари хакида кўпрок маълумот олиш учун Ибн ал-Каййимнинг ″Зодул-Маъод″, Иброхим ал-Хозиймийнинг ″Хижаманинг хукм ва фойдалари″ номли китобларига мурожаат килса булади.

Хижамани билган, тажрибалик киши яъни, хажжомлик малакасига эга бўлган шахс килмоглиги шартдир.

Хозирги кунда Узбекистонда хижама амалиети билан Халк табобати Академияси аьзолари фаолият юритиши мумкин.

ХИЖАМА КИЛИШ ВАКТИ:

Имом Термизий Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхумодан ривоят килган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлар хижама киладиган кунларингизнинг энг яхшиси 17, 19 ва 21-кунлардир» (бу кунлар хижрий ой кунларидир).

Анас ибн Молик разияллоху анхудан ривоят килинади Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки хижама килмокчи бўлса 17, 19 ва 21- кунларни танласин, сизлардан бирортангизнинг кони ошиб кетиб уни ўлдириб кўймасин» (яъни, агар бирортангизнинг кони суюлиб, ошиб кетса кайси кунда бўлса хам хижама килаверсин. Бу изох Ибнул Коййимнинг «Зодул-Маъод» китобидан олинди) Ибн Можа ривояти.

Имом Ибн Можа Ибн Умар разияллоху анхумодан ривоят килган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шундай дедилар: «Оч коринга (эрталабда) килинган хижама яхширокдир. Унда шифо ва барака бор, акл ва зехнни оширади. Аллохнинг баракаси билан пайшанба куни хижама килинглар. Чоршанба, жума, шанба ва якшанба  кунлари хижамадан сакланинглар. Душанба ва сешанба кунлари хижама килинглар, у Аллох Айюбни мусибатдан халос килган кун, унга мусибатни чоршанба куни юборганди. Мохов ва пес чоршанба куни ёки чоршанбага ўтар кечаси пайдо бўлади».
Имом Ибнул Коййим «Зодул-Маъод» китобида айтадилар: «Хадисларда мазкур 17,19 ва 21- кунлар ойнинг иккинчи ярмига тўгри келмокда бу табиблар иттифок килган муддатга мувофикдир. Бу хижама учун энг муносиб вактга далолат килади.
Агар киши кайсидир сабабга кўра баданидан кон олдиришга эхтиёж сезса  кайси кунда бўлса хам хижама килса бўлаверади». (Зодул Маъод» 674 бет)

Касал одамга хижама килишда кун танланмайди.

ХУЛОСА:

Юкорида айтиб ўтганларимиздан маълум бўладики, хижама баъзи бир одамлар ўйлаганидек фойдасиз иш бўлмай балки, кадим замонлардан бери Хакимлар томонидан тасдикланган жуда хам фойдали тиббий бир амалиётдир. Бизларга ота-оналаримиздан хам кўра мехрибонрок бўлган Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам бизларни бу ишга таргиб килиб, ўзлари хам амалда кўллаганларини хисобга олган холда, сизу биз мусулмонлар бу манфаатлик ишдан фойдаланмогимиз даркор. Жуда кўп уламолар хижамани амалда кўллаб, унга суннат каби амал килиб, бу борада китоблар таълиф этганлар. Сизу биз мусулмонларга мана шунинг ўзи кифоядир.

Хозирги замон техноген жамиятида (хаво, сув ва озука моддаларида куп микдорда зарарли моддалар борлиги) бизнинг капилляр тармогимиз модда алмашинуви махсулотларини (токсинлар ва бошкалар)  уз деворидан етарли даражада утказа олишни уддалай  олмай колади. Капиллярлар бу функциясини бузилиши нафакат тери, балки бошка системаларда хам микроциркулятор даражада димланиш-ишемик узгаришларини юзага келишига олиб келади.

Хижама муолажаларини утказганимизда, биз терининг микроциркулятор окимидан кон олиб, капилляр тармогимизга уни узининг физиологик нормасида ишлаши учун ёрдам берган буламиз.

Каришнинг эритроцитар теориясига кура (Д.И.Финько) одам танасидаги кон умумий хажмининг (5-5.5 л) факат ярми фаолият курсатади. Колган кисми эса талок, жигар, упка, теридаги махсус  томирлар ва капиллярлар – кон деполарида сакланади. Бу захира кон кетиш, кучли жисмоний фаолият, кислород етишмаслиги ва бошка холатлар учун аталган.

Теория муаллифи фикрига кура бу кон вакт давомида сифатини йукотади, димланади, эскиради.  Эритроцитларнинг уртача 3-4 ой яшаши бу теорияни тугрилигини курсатади. Етарли булмаган кон айланиш ва димланиш жараёнлари шароитида халок булган эритроцитлар янги пайдо булганлари билан тулик янгиланишга улгура олмайдилар.

Терининг кон депосида 1 л га якин кон булишини таъкидлаш  керак. Вакт утиши давомида бу кон фаол кон айланиш жараёнидан узилиб колади. Натижада нафакат тери, балки бошка аъзоларда хам димланиш-айниш жараёнлари ривожланиши келиб чикади.

Хижама организмнинг захира кучларини уйготиш ва кон пайдо булиш жараёнларини  фаоллаштириш максадида юкоридаги димланиб колган конни чикариш учун йуналтирилган. Капилляр конни сунъий йул билан чикариш  коннинг шаклли элементларини янгиланиши, ва натижада юмшок тукимлардаги димланиш-ишемик (кон билан таъминланиш бузилиши) жараёнларини йукотилишига олиб келади.

КОН ОЛДИРГАНДАН СУНГ НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР КИЛМОК КЕРАК:

  • Хижама қилингандан сўнг 1-2 кун қаттиқ жисмоний зўриқишдан сақланиб турилади.

  • 24 соат мобайнида хазми оғир овқатлар ва сут махсулотларидан  сақланмоқ керак.

  • Хижамадан сўнг инсон дам олиши, асабийлашмаслиги, қаттиқ хаяжонланмаслик лозим.

  • Хижамадан сўнг 1 сутка чекмаслик, яхна ичимликлар, ўта совуқ суюқликларни ичиш ман этилади.

  • Хижамадан (айниқса зулукдан сўнг) сўнг баъзи беморларда тана харорати кўтарилиши мумкин, бу ўша организмда қанақадир инфекция борлигини ва ўша инфекцияга қарши  иммунитет кўтарилиб, организм курашаётганини билдиради. Бу холат 1-2 кунда ўтиб кетмаса қўшимча даво чораларни кўриш керак.

ТИЛНИ ТАНЛАШ

 

УЗБЕК ТИЛИ   /   РУССКИЙ ЯЗЫК

 

ВЫБОР ЯЗЫКА