ГИЁХЛАР

КУСТ АЛ БАХРИЙ

hindi-kyist

Қуст араб, форс, туркий ва ўзбек тилларида ҳам “қуст” дейилади рус тилида “куст” лотин тилида “costus root” дейилади.

“Сизларга даво бўлишда ҳижома ва қуст ал баҳрий яхши мисол бўла олади” деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар йўллаган ҳолатда мақоламизни бошлаймиз.

 

У Ҳинд ва Хитой диёрларида ўсадиган, бўйи бир ярим метргача етадиган ўсимликнинг томири бўлиб, унинг ширин, аччиқ ва баҳрий турлари бордир. Ширин қустнинг ранги оқ бўлиб, йўғонлиги билакдек келади. Бундай дейилишига сабаб, унинг таъмидаги чучуклик ва ҳидининг хушбўйлигидадир. Аччиғининг ранги қорароқ, кулрангга мойил бўлиб, тишлаб кўрилганда таъми бир оз аччиқроқ бўлиб, тилни буриштиради ва ҳиди жуда ўткир бўлади. Қустнинг баҳрий хили эса, буларнинг ўртасида бўлиб, ширин ҳам, аччиқ ҳам, оқ ҳам, қора ҳам бўлмайди.

Аччиқ қустнинг мизожи учинчи даражада иссиқ ва қуруқ бўлиб, буриштирувчилиги ва тилни ачиштириши кучлидир.

Ширин қустнинг мизожи эса иккинчи даражада қуруқ иссиқ бўлиб, унда бир оз ҳўллик бор ва у буриштирувчи эмас.

Баҳрий тури эса, бу иккисининг ўртасида бўлиб, биринчи даражада иссиқ ва қуруқдир.

Уларнинг энг яхшиси ва кучлиси аччиқ қуст ҳисобланиб, бадандаги ҳўлликларни қуритишда, мияни тозалашда, умумий қувват ва эрлик қувватини оширишда ва манийни кўпайтиришда қолган иккитаси ундан кейинги ўринларда туради.
Қуст мияни тозалаб, ундаги томирларни очиб кенгайтиради ҳамда тутқаноқ ва совуқдан бўлган бош оғриқлари ва шақийқа (мигрень) га фойда қилади, хотирани кучайтириб фаҳмни орттиради.

Секин урадиган юракнинг уришини тезлаштириб, меъёрга келтиради. Танадаги ҳўлликларни кетказиб, ортиқча ёғларни эритади.

Томоқ безларидаги шамоллаш ва оғриқларини қолдириб йўтал, кўк йўтал, бодомча бези (ангина) даги йиринг ва шишларни қайтаради, улар сабабли кўтарилган иситмаларни тушириб, томоқдаги вирус ва инфекцияларни ўлдиради. Ҳамда бўқоқнинг барча турларини даволайди.

Ўпкадаги ортиқча балғамларни қуритиб, уни тозалайди, шамоллашларини кетказиб, ўпка плеврити (зотилжам) ва силини даволашда ижобий таъсирга эгадир.

Теридаги доғларни кетказиб рангни тиниқлаштиради, ошқозон ва ошқозон ости бези шамоллашларини даволаб, қон ва сийдикдаги қанд моддасини камайтиради ва ичакларнинг ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди ҳамда улардаги қурт ва гижжаларни ўлдириб чиқаради.

Қонни тозалаб ундаги инфекция ва вирусларни ўлдиради, баданни қиздириб унинг қувватини оширади ва тез чарчаб қолишликка фойда қилади.

Совуқдан бўлган бўғин, пай ва мушакларнинг оғриқлари ҳамда ревматизмни даволашда таъсири яхшидир. Асаб ва пайларнинг тортишиб оғришини даволаб юрак, жигар, буйрак ва қовуқни қувватлантиради, фалажга фойда қилади.

Ёш (ўғил ва қиз) болалардаги сийиб қўйишлик ва катталардаги сийдик тутолмаслик, қовуқ ва буйракнинг бўшаши каби касалликларни ҳам даволайди. Уни ҳар қандай соғлом инсон ҳам истеъмол қилса бўлади.

Истеъмол қилиш услуби: Бўғин оғриқлари ҳамда фалаж касаллигида унинг ёғини суртиш фойдалидир. Томоқнинг барча касалликларида қустни 1 чой қошиғини 1ош қошиқ асал билан 0,5 л қайноқ сувда 20 дақиқа дамлаб 0,5 пиёладан 3-4 маҳал оч қоринга илиқ ҳолатда ичилади. «ширинлик мумкин бўлмаганларга ўз ҳолича истеъмол қилса ҳам бўлади».

Ҳудди шу тартибда асал солмасдан дамлаб, томоқни ғарғара қилинса ундаги шишларни қайтариб, йирингларини қуритиб, иситмаларини тушириб, йўтални тўхтатади. Агар у билан оғиз чайқалса милкларни мустаҳкамлаб, қуртлаган тишларнинг қуртларини ўлдириб чиқаради ва оғиздаги бадбўй ҳидларни кетказади.

Қолган ички касалликларнинг барчасида қустни ўзига мос бўлган бошқа дорилар билан аралаштириб, асалга қориштириб маъжун қилиб истеъмол қилинади ёки бир ўзини новвот ёки асал билан аралаштириб 1 чой қошиқдан 3 маҳал оч қоринга ейилади. Новвотга қориштириш учун қустнинг ўзига тенг бўлган вазндаги новвот билан аралаштириб истеъмол қилинади. Маъжун қилиш учун ўзига беш баробар кўп асал билан аралаштирилади.

Истеъмол қилиш муддати: Йигирма кундан уч ойгача. Музлатгичда сақланмайди. (Қустнинг ширин хилида ҳам мазкур хусусиятларнинг барчаси бўлиши билан бир қаторда баданни семиртириш таъсирига ҳам эгадир). Аллоҳ таолонинг изни билан фойда қилади.

ҲИЛБА

helba

Мизожи биринчи даражада қуруқ иссиқ бўлиб, таъми ёқимли ва ҳиди ўткирроқ ва хушбўйдир. Ҳилба асосан, инсон аъзосидаги эндокрен безларини даволашлиги билан ижобий таъсирга эгадир. У ўзидаги сўрдирувчи, шимдирувчи, етилтирувчи, сийдик ҳайдовчи хоссалари билан машҳурдир.

Бошдаги ва миядаги тиқилмаларни очади ва бўқоқ ва томоқдаги бошқа безларнинг ички ва ташқи формаларини ҳам сўриб кичрайтиради. Ундаги шамоллаш ва шишларни даволайди, асаб касалликларига фойда қилади. Ҳилба ошқозон ичак касалликларига ҳам фойда қилиб, улардаги яллиғланиш, шамоллаш ва яраларни ҳам даволашда яхши натижага эгадир. Ич келишини нормаллаштириб ични юмшатади.

Ошқозон ости безини даволаш билан бирга, унинг ишлаш фаолиятини тартиблаштириб, қондаги ва сийдикдаги қанд моддасини тушириб, нормаллаштиради ва қон босимини кўтармаган ҳолатда қувватни оширади.

Буйрак, қовуқ, сийдик йўлидаги ҳамда жигардаги тиқилмаларни очиб, сийдикни равон қилади. Аёллардаги ҳайз муддатининг турли (шамоллаш, гормонал) сабаблардан бузилиши, ҳамда унинг бетартиб келиши ва тўхтаб қолишида фойдаси каттадир. Эмизикли аёлларнинг сутларини тез фурсатда кўпайтириб, кўкракнинг турли касалликларини ҳам даволайди. (Сутни кўпайтириш учун тенг вазнда олинган ҳилба, арпа бадён, шивит уруғи, ҳамда бобуналарни бир бирига аралаштириб дамлаб ичиш яхши натижага эга.) Яна у танадаги барча шишларни қайтаради, ҳамда бадандаги турли ҳил яхши ва ёмон турдаги ўсимталарни сўриб, танани оздиради.

Истеъмол қилиш услуби: Буйрак, жигар, сийдик йўли касалликлари учун бир ош қошиқ ҳилба талқонини бир ош қошиқ новвот билан 600 гр қайноқ сувда дамлаб овқатдан 0,5 соат олдин бир кунда уч маҳал 200 гр дан тиндириб ичилади. Ошқозон, ошқозон ости бези, ичак касалликлари, ҳамда қандли диабет касаллигида 100 гр ҳилба талқонини 100 гр новвот талқони ёки 300 гр тоза табий асал билан аралаштириб бир чой қошиқдан уч маҳал оч қоринга қайнаган сув билан ичилади. «Қандли диабет касаллигида ҳилбага ҳеч нарса қўшмасдан ёлғиз ўзини истеъмол қилиш шарт!». Истеъмол қилиш муддати бир ойдан олти ойгача. Ножўя таъсири йўқ.

КОРА СЕДАНА

Седана рус тилида чернушка, араб тилида ҳаббатус савдаа дейилади.

Ватани Ўрта Осиё, Эрон ва Хитойнинг Уйғурларга тегишли ўлкаларидир. Мизожи қуруқ иссиқ бўлиб, таъми эса аччиқроқ ва бир оз хушбўйроқдир. Таркибининг кўпгина қисми ёғдан иборатдир.

Уни «Ўлимдан бошқа барча касалликларга шифо» эканлиги ҳақидаги ҳадиси шарифни барчамиз эшитган бўлсакда, унинг шифобаҳш хусусиятлари ҳақидаги баъзи маълумотларни келтириб ўтишликни лозим топдик.

Седананинг мазкур хусусияти умумий иммун тизимини даволаш ва қувватлантириш орқали таъсир қилади.
У миядаги ва бадандаги барча қон томирларнинг тиқилмаларини очади, қоннинг таркибидаги холестерин моддасини камайтириб, қонни тозалайди, ундаги барча кераксиз вирус ва инфекцияларни ўлдиради ва ични мулойим қилади.

Танадаги барча безларнинг ишлаш фаолиятини тартибга солиб, уларни даволайди. Бўқоқ безларини ишлатиб, уни тартибга солади, томоқдаги қизариш ва шамоллашларни даволаб, йирингларини қуритади.

Қизилўнгач, ошқозон, ичаклардаги шамоллашларни тез фурсатда даволайди. Ичак ва жигардаги қуртларни ўлдириб чиқаради, буйраклардаги ва қовуқдаги шамоллашларни даволаб улардаги қум, тош ва тузларни эритади.

Унинг ёғини бурунга томизилса, битган бурунни очиб бир оз ачиштириши билан тумовни даволайди. Уни исириқ билан бирга тутатилса, грипп ва тумовларни даволаб, хонадаги ва ўпкадаги вирусларни ўлдиради. Шунингдек, унинг ёғини оқарган терига суртилса, уни қизартириб асл ҳолатига келтиради.

Сочга суртилса, уни қорайтиради. Сочни ўстириб қорайтириш учун юз грамм седана билан юз грамм омилани ва эллик грамм мозини бир литр сувда ярим литр қолгунича қайнатиб, унинг устидан ярим литр зайтун ёғи солиб, қолган суви парланиб кетгунича яна қайнатилади ва бир кеча димлаб қўйиб, докадан сузиб олиб бошга, сочнинг таги билан бир кунда икки маҳал, эрталаб ва кечқурун йигирма кун суртилади. Бу таркиб ҳар қандай сабаб билан тўкилган сочларни қайтадан ўстириб, қорайтириб, яна тўкилмайдиган қилиб даволайди.

Қанд касаллигини даволашда майин қилиб майдаланган седонани бир чой қошиқдан уч маҳал оч қоринга ичиб юрилади. Ошқозон ичак ва бошқа барча касалликлар учун юз грамм седонага юз грамм новвотни аралаштириб, яхшилаб майдалаб, элакдан ўтказиб, бир чой қошиқдан уч маҳал оч қоринга йигирма кун ичилади. Талқонини ичолмайдиганлар учун юз грамм седанани тўрт юз грамм асалга аралаштириб бир чой қошиқдан уч маҳал ичилади. Истеъмол қилиш муддати йигирма кундан олти ойгача. Седанани «ўлимдан бошқа барча касалликлар учун шифо» бўлганлиги сабаб, барча турдаги дори таркибларига қўшишликни шарт деб биламан ва бу қоидага барча табиблар амал қилишларини тавсия қиламан. Бундай қилишда албатта суннатни тирилтириш ва кибрдан сақланиш бор.

ЗАНЖАБИЛ

imbir

Занжабил ўсимлигининг томири, араб тилида “занжабийл”, рус тилида “имбир” дейилади.

Занжабил иссиқ мамлакатлардан, хусусан Ҳиндистон, Эрон ҳамда Хитойнинг баъзи иссиқ ерларидаги сувларнинг бўйларида ўсадиган кўп йиллик ўсимликнинг томири бўлиб, мизожи иссиқ ва қуруқдир.

 

Хоссалари: Мия ва тана аъзоларининг барчасидаги ҳамда қон томирлардаги тиқилмаларни очади, танани қиздириб, мизожни иситади. Хотирани кучайтириб фаҳмни орттиради.

Бадандаги ортиқча (рутубат) ҳўлликларни қуритади, бурун, томоқ, қулоқдаги шамоллаш ва яллиғланишларни кетказиб, тумов ва гриппни бир ўзи тез фурсатда даволайди.

Тана ва ўпкадаги ортиқча балғамларни қуритади, қизил ўнгач, ошқозон, ошқозон ости безидаги ҳамда ичаклар ва қорин бўшлиғидаги шамоллашларни ҳамда яллиғланишларни тез фурсатда даволайди. Қорин ва ичаклардаги ёғларни эритиб оздириш хусусиятига ҳам эга.

Эрлик уруғини кўпайтириб, шаҳвоний ҳисни қўзғатади. Простата бези шамоллашларини тезда даволайди. Бўғинларга ҳамда ўғил болаларнинг қовуқларига асалга аралаштириб чапланса, бўғинлардаги тузларни эритиб ёш болалардаги сийиб қўйишликни даволайди.

Истеъмол қилиш услуби: 100 грамм майдалаб талқон қилинган занжабилни 100 грамм новвот ёки 600 грамм тоза асалга аралаштириб, бир чой қошиқдан уч маҳал оч қоринга истеъмол қилинади. Уни тўлдирилмаган бир чой қошиғини 250 грамм қайноқ сувга солиб, устидан бир ош қошиқ новвот солиб 3-4 дақиқа дамлаб ичиб ётилса, грипп ва тумовларни ҳамда бош оғриқларини тезда бартараф қилади. Уни қора мурч ўрнида суюқ овқатларга солиб ичилса, яхши терлатади. Гўштларнинг мориновкасига ишлатилса, уларни юмшатади.

Уни Хитой тилида “жангпийза” дейилиб, Уйғур ва Хитойлар лағмон, гампан ва барча таомларида гўштни қовураётганларида занжабилдан солиб қовурадилар. Унинг учун ярим кило гўштни қозонга солиб қовураётган вақтда бир чой қошиқ занжабил талқонидан қўшиб қовурилади. Бу усул, таомни хушхўр ва шифобахш қилади. Ўзи бир оз аччиқроқ бўлсада қовурилаётганда аччиғи мутлақо йўқ бўлиб кетади. У Қуръони Каримнинг «Инсон» сурасида Жаннатнинг васфи ҳақидаги оятларда зикр қилинган.

ТАЛБИНА

talbina

Ҳаётнинг бугунги шиддат билан ўсиши, турли-туман фойдали бўлмаган овқатланиш тарзи, кимёвий ишловдан ўтган маҳсулотларнинг купаяётгани натижасида инсон организми табиий тоза маҳсулотларга етишмовчилик сезади, ва бу ўз ўрнида турли (тана ва қалб) касалликларга олиб келади. Бундай ҳолларда VII аср рецептлари асосида саҳиҳ ҳадисга мувофиқ тайёрланган тальбина кашаларини сиз ва яқинларингизнинг соғлиғини тиклаш ва касалликларни бартараф килиш учун тавсия қиламиз.

Тальбина – араб бутқаси (кашаси).
У сутдан (лябан) тайёрланувчи овқатдир, шунинг учун араблар уни “тальбина” деб номлашган. Ҳудди сув юзингизни тозалагани каби Тальбина ошқозонингизни тозалайди. Тальбина юрак ва юрак-қонтомир тизими касалликларини, артериялар склерозини, айникса юрак ишемиясини олдини олади. Балки унинг номи янги туюлар, аммо замонавий тиббиёт эндиликда унинг фойдасини ўрганиб чиқиб қуйидагиларни тасдиқлади.

Тальбинанинг аниқланган фойдали хусусиятлари:

• Тальбина таркибида мавжуд арпа ўзининг фойдали толалари сабаб қабзиятни олдини олади;
• Тальбина ошкозонни тозалашга ва ичакларни бушатишга ёрдам беради;
• Тальбина депрессияга дучор булган беморларни даволашда ишлатилади. Бу унинг таркибида мавжуд минераллар,
  В витамини, антиоксиданлар, аминокислоталар туфайлидир;
• Колоскопияда тинчлантиради;
• Тальбина ичак раки билан курашади;
• Инсоннинг табиий иммунитетини кўтаради;
• Тальбина юракнинг коронар артерияларини химоялайди;
• Сийдик хайдовчи бўлиб хизмат қилади;
• Гипертонияда фойдали;
• Қандли диабет кассалигида фойдаланилади;
• Стенокардия касаллигида қўлланилади;
• Ўткир сурункали йўтал тузалишига кўмаклашади;
• Ич терлама касаллигида қўлланилади;
• Туберкулез олдини олишда фойдали;
• Болаларнинг соғлом усиши ва ривожланишига ёрдам беради.

Хижама муолажаларини кабул килишга мархамат. Келинг ва соглигингизни тиклаб олинг.

ТИЛНИ ТАНЛАШ

 

УЗБЕК ТИЛИ   /   РУССКИЙ ЯЗЫК

 

ВЫБОР ЯЗЫКА