Бош сахифа

Суннат буйича даволаш – бу касалликларни Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида келган даволаш усули хисобланади.

Медицинада шахсий гигиена деб аталувчи тушунча мавжуд. Шахсий гигиена ҳар бир кишининг ўзига ва ёшига боғлиқ бўлиб, ақлий ва жисмоний меҳнатни тўғри йўлга қўйиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, овқатни вақтида ейиш, ухлаш, меҳнат ва дам олишни тўғри уюштиришдан иборат. Бунда бадан, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, турар-жой, овқат тайёрлаш гигиенаси, яъни покизаликка катта эътибор бериш керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида эса “поклик иймондандир”, “пок бўлинглар, чунки поклик Исломдир”, яъни поклик инсонни иймонга чақиради ва иймон ўз эгаси билан жаннатда бирга бўлади, деб марҳамат қилинган. Шахсий гигиенанинг биринчи талабларидан бири, баданни тоза тутишдир. Маълум бўлишича, ёғ безлари бир ҳафтада тери остига 100-300 грамм ёғ, тери безлари эса 3,5-7 литргача тер ишлаб чиқарар экан. Шунинг учун киши камида ҳафтада бир марта ҳаммом қабул қилиши ва мунтазам ювиниб туриши лозим. Акс ҳолда баданнинг микроорганизмларга қарши курашиш ва ҳимояланиш функцияси сусайиб, ҳар хил йирингли яра-чақалар пайдо бўлади.

Ҳар жума куни ғусл қилиш суннатдир. Кунига беш маҳал таҳорат қилиш ва жума куни ғусл қилиш, фарз ва суннат амалларни ўз ичига олган бўлса, шахсий гигиена озодалик шартлари билан бир-бирига боғлиқлигини кўрсатмоқда. Шахсий гигиена ақлий ва жисмоний меҳнатни тўғри йўлга қўйиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш “эрта тур ва эрта ёт” деган ҳадис билан тўғри келади. Яхши дам олган киши, яхши ишлайди ва яхши фикрлайди. Агар киши кун тартибини тўғри йўлга қўйса, ҳамма ишга улгура олади. “Ҳамма ишларингизни тонгда қилинглар, чунки тонгда ухлаш ризқни қирқади”, деган маънодаги ҳадис бор. Бомдод намозидан кейин қилинган иш баракотли бўлади. Немис олимларининг айтишича, кишининг ақлий ва жисмоний меҳнати асосан эрталаб тўрт соат давомида энг унумли бўлиши қайд қилинган. Шунинг учун Олмонияда ҳамма ўқув тизимида – мактаб ва олий ўқув юртларида дарслар барвақт бошланиб, эрталаб 10:00 да тугар экан.

Жисмоний тарбия билан шуғулланиш борасида тўхталадиган бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Оиша розийаллоҳу анҳо югуриш бўйича мусобақа қилишганида Оиша онамиз ўзиб кетганлар. Кейинроқ яна мусобақалашганларида Оиша розийаллоҳу анҳодан Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзиб кетганлар. Сабаби Оиша онамиз бирмунча тўлишиб қолган эдилар. Шунингдек, югуриш бўйича ёш болалар мусобақаси уюштирганлари ҳақида ривоятлар бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фарзандларингизни камондан ўқ отишга, сузишга, чавандозликка ўргатинглар”, дея марҳамат қилганлар. Кучли мўмин Аллоҳга маҳбуб бўлса, бундай фазилатга эга бўлиш ҳар бир мўмин учун зарур.

Овқатни вақтида ва меъёрида ейиш борасида динимизда керакли кўрсатмалар келган. Поклик асосига қурилган шариати исломийяда овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш ва оғизни чайиш суннат ҳисобланади. Биз қўлимиз билан кўп нарсаларни ушлаймиз, шунда хар хил микроблар қўлимизга ўтган бўлиши мумкин. Шунинг учун қўлни ювиб овқатланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Нима учун овқатланиб бўлганимиздан кейин ҳам ювамиз? Расули акрам: “Овқатдан сўнг қўл ювмасдан ва оғиз чаймасдан ухлаб қолсангиз, касалликдан эҳтиёт бўлинг”, дея огоҳлантирганлар. Медицинада эса, чала артилиб ювилмаган қўлнинг тери қаватидаги ёғлар ҳар хил бактериялар учун озиқ манбаи бўлиши айтилган. Қўл ювилгандан сўнг артмаслик суннатдир. Бу суннатни япон олимлари текшириб кўришганда, ювилган ва артилмай қуритилган қўл пок бўлиши, ювилиб стерилланган, салфеткага артилган қўлда эса микроблар учраши маълум бўлди.

Ейиш-ичиш инсон саломатлигининг энг асосий омилларидан бири экани ҳаммага маълум. Ислом дини аввало инсоннинг таоми ҳалол бўлишини уқтиради. Одам саломатлигига зарар келтирувчи барча таомлар Ислом динида ҳаром қилинган. Киши овқатланганида асосан овқатни сервитамин бўлишига ва ёшига тўғри келишига аҳамият бериши лозим. Семиришга мойил одамлар холестерини кам, тез ҳазм бўладиган овқат ейишлари керак. Бунинг учун овқатдан олдин озгина туз ялаш ёки ширинлик ейиш керак. Бу ҳам суннат амалига кириб, туз ялаганда кишининг сўлак безларида кўп миқдорда сўлак ажралиб чиқади, бундан кейин ейилган овқат тез ҳазм бўлади. Шира эса иштаҳани бўғиб, кўп овқат еб қўйишни олдини олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овқатланганда ошқозонни уч қисмга бўлишни таъкидлаганлар: овқатга, сувга ва ҳавога жой ажратиш керак. Овқатни кўп еб қўйиб, орада сув ва чой ичиш қондаги эритроцитлар таркибидаги гемоглабинни пасайтиради, шунинг учун қуюқ овқатни салатлар ва кўкатлар билан ейиш овқатнинг яхши ҳазм бўлишига сабаб бўлади. Суюқликни эса овқатдан сўнг ичган маъқул. Киши овқатни тўйишига бироз қолганда тўхтаташи яхши экани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари билан собит бўлган. Ҳозирда медицина талаби ҳам шундай. Меъда сув ва таомга тўлиб қолганидан сўнг киши ўзини лоҳас сезади, кўнгли айнайди, кўп кекиради. Агар таом яхши хазм бўлмасдан ухлаб қолса, меъданинг ишқорий-кислотали муҳити бузилади, кўнгли айнаб ошқозонда ҳазм бўлмай, ачиб қолган овқатни қайт қилмагунича кишига тинчлик бермайди. Ачиш сабабли ҳосил бўлган бактериялар ичакка ҳам сўрилиб натижада ич суришга олиб келади…

КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШДАГИ ОЛТИН ҚОИДАЛАР

Агарда сиз бирор бир касалликка чалинсангиз, авваламбор қуйида келтирилган тавсияларга амал қилинг, ундан сўнггина ўз касаллигингизга мос даъвони ( гиёҳлар, дори, муолажа ва бошқалар)ни қўлланг.
Тавсиялар:
1. Касаллик мусулмон учун улуғ неъматлигини англаб етиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур”, дедилар”.
Бухорий ривоят қилган. “Ҳадис ва Хаёт” 18-жуз.
2. Фақат Аллоҳдан умидвор бўлмоқ ва фақат Угина касалликнинг давосини юборишига ишонмоқ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унингшифосини хам туширгандир”, дедилар”.
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар. “Ҳадис ва Хаёт” 18-жуз.
Маълум қилинадики, Абу Римса деди: “(Бир куни) мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ёнига отам билан келдим, у унинг елкасидаги нарсани кўрди ва деди: “Эй, Аллоҳнинг элчиси, буни даволайми? Ахир мен хақиқатда табибман.” Бунга Аллоҳнинг элчиси: “Сен ғамхўрлик қилгувчисан, хақиқий табиб эса Аллоҳдир” – деб жавоб берди”.
Қаранг: «Сахих ал-жоми’ ас-сағир» 1481.
3. Дуо қилмоқ (барча қоидаларига амал қилган равишда). Хақиқатдан, дуо – бу сизга аввалдан белгилаб қўйилган нарсани ўзгартирувчи кучдир, ҳамда дуо даво топишнинг асосий сабабидир.
“Дуодан бошқа хеч қандай куч тақдирни ўзгартира олмайди”.
Қаранг: «ат-Термизи» 2/20, «Ахмад» 5/277.
“Агарда Менинг бандаларим сендан Мен ҳаққимда сўрашса, ахир мен яқинман ва менга илтижо қилаётган инсоннинг дуоларига жавоб бераман”. “Бақара” сураси, 186 оят.
4. Намозда ва диний амалиётда тиришқоқлик кўрсатиш, чунки унда қилинган хато ва камчиликлар ҳам касалликлар пайдо бўлишининг сабабларидан биридир.
“Пайғамбарни қайси бир қишлоққа юбормасак ҳам, у ернинг аҳолисини бало – қазоларга дучор қилардик, улар намозларида тиришқоқлик кўрсатишлари учун”. “Аъроф” сураси, 94 оят.
“Биз сендан аввал хам қавмларга элчиларни юборганмиз. Биз уларни камбағаллик ва балоларга йўлиқтирдик, улар намозларида тиришқоқроқ бўлишлари учун”. “Анъом” сураси, 42 оят.
5. Тавба қилмоқ (барча қоидаларига амал қилган равишда). Шу сабаб биланки, инсоннинг гуноҳкорлиги касалликлар келиб чиқишининг асосий сабабидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ибодатдаги аёл ва эркакларнинг бошига, бойлигига ва наслига синовларнинг тушиши, Аллоҳни гунохлардан покланган холларида учратмагунларига қадар давом этади”, дедилар”. Термизий ривояти.
“Ва Аллохнинг бандаси бошига , то у бу дунёда гуноҳсиз юрмагунча ғам-ташвишлар тушиши тўхтамайди ”. Қаранг: “Ибн Мажжох”, 4023.
6. Садақа қилмоқ.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беморларингизни садақа бериш орқали даволанг”, дедилар”. Қаранг: “Ал Байхақи”, 3/382.
Имом ал Байхақи айтиб берган:
“Имом ал Хакимнинг юзига яра чиққанда, у уни турли йўллар билан даволаб кўрди, аммо хеч нима ёрдам бермади, ва бу холат бир йилга яқин давом этди. Шунда у мусулмонлар учун чанқоқ бостириш йўли билан, яъни ўз уйи ёнида қудуқ қазиб садақа улашди. Бир хафта ўтмасдан у дардига даво топди, ва юзи аввалгиданда яхшироқ бўлди”. Қаранг: “Ат-Тарғиб”, 2/72.
7. Руқия шариа ўқимоқ, яъни Курьон оятлари билан дам солмок.
Биз Қуръонда диндорлар учун даво ва марҳамат бўлувчи, динсизларга эса фақат бало келтирувчи нарсаларни юбордик”. “Исро” сураси, 82 оят.
Айт: “У ишонганлар учун асл қўлланма ва ёрдам ҳисобланади”. “Фуссилат” сураси, 44 оят.
“Мен бемор бўлганимда, мени даволайди”. “Шуаро” сураси, 80 оят.

НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

Инсон доим соғлом бўлиши учун қуйидагиларни ёдда тутмоғи лозим:

  • Поклик имондандир;
  • Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
  • Доим тоза, покиза овқатлар енг;
  • Ҳаромда шифо йўқ;
  • Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
  • Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
  • Қон олдириш – шифо;
  • Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
  • Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
  • Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
  • Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
  • Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
  • Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
  • Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
  • Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
  • Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
  • Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
  • Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
  • Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
  • Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
  • Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
  • Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
  • Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
  • Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
  • Ёлғиз овқатланманг;
  • Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.

ТИЛНИ ТАНЛАШ

 

УЗБЕК ТИЛИ   /   РУССКИЙ ЯЗЫК

 

ВЫБОР ЯЗЫКА